Галиулиннинг голлари “Тосно”га Россия кубоги финали йўлланмасини тақдим этди

Ҳозиргина Россия кубоги ярим финалидан ўрин олган “Спартак” ҳамда “Тосно” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. 62-дақиқада Зе Луиш москваликларни ҳисобда олдинга олиб чиқишга эришди. Ўйин якунланиши арафасида эса ҳамюртимиз Вагиз Галиулин  рақиб дарвозасининг тўққизлигига тўпни жойлаб қўйиб, мувозанатни тиклашга эришди.

Асосий бўлимларда ғолиб номи аниқланмагач, 15 дақиқадан иборат бўлган икки қўшимча таймларга мурожаат этилди. Бироқ экстра таймларда ҳам кучлар тенг келди ва пенальтилар серияси тепиладиган бўлди.

“Футбол лотореяси”да эса “Тосно” футболчилари 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жумладан, Галиулин ҳам пеналтини аниқ амалгам ошириб, жамоасининг ғалабасига муносиб ҳиссасини қўшди.

Энди “Тосно” жамоаси 9 май куни финалда қуйи лига вакили – Курскнинг “Авангард” жамоаси билан тўқнаш келишади.

Россия кубоги. Ярим финал.

Спартак – Тосно 1:1 (0:0, 1:1, 0:0, 0:0), пенальтилар серияси - 4:5

Голлар: 1:0 – 62 Зе Луиш, 1:1 – 88 Галиулин.

Спартак – Селихов, Кутепов, Максимович, Ещенко, Комбаров, Пашалич (Фернандо, 60), Зобнин, Ханни (Зе Луиш, 55), Самедов (Глушаков, 81), Промес, Луис Адриано.

Тосно – Юрченко, Дугалич, Чернов, Маргасов, Буйволов, Нуну Роша, Галиулин, Полетанович (Палиенко, 82), Жигулев, Мирзов (Макаров, 67), Погребняк (Труйич, 34).

Пенальтилар серияси –  1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 4:5.

Огоҳлантиришлар: Дугалич (4), Зобнин (35), Буйволов (80), Нуну Роша (108), Палиенко (119), Юрченко (120).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!