
“Гамбург” бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Германиянинг "Гамбург" клуби ўзининг расмий сайтида жамоа бош мураббийи Бернд Холлербахнинг истеъфога чиқарилгани ҳақида хабар берди.
Таъкидлаш лозимки 48 ёшли мутахассис ушбу лавозимга тайинланганига ҳали 2 ой ҳам бўлмаган эди. Энди унинг ўрнини жамоанинг ёшлар таркиби мураббийи Кристиан Титц эгаллади.
Маълумот учун, “Гамбург” ўтган Бундеслиганинг ўтган 26 туридан сўнг турнир жадвалининг энг сўнгги 18-поғонасида бормоқда.
Комментарии