Гарри Невилл: Де Брёйне менга Бекхэмни эслатади

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби собиқ аъзоси Гарри Невилл "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевине де Брёйне ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.

“Де Брёйне юқори сифатларга эга футболчи. У менга “Манчестер Юнайтед”да бирга тўп сурган Дэвид Бекхэмни эслатиб юборади. Унинг ҳар бир оширган тўпи сантиметргача аниқ бўлади ва майдоннинг кўзланган жойига тушади”, - дейди Невилл Sky Sports нашрига берган интервьюсида.