Гарри Невилл Де Брюйнени Бекхэмга тенглаштирди

“Манчестер Юнайтед” клубининг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл “Манчестер Сити” жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйненинг ҳаракатларини мақтаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бельгиялик футболчи майдонга яхши ўйнамоқда ва аниқ узатмаларга муаллифлик қилмоқда.

Де Брюйне ажойиб сифатларга эга, – дейди Невилл Sky нашрига. – Мен фантастик ижрочи, узатмаларни амалга ошира оладиган Дэвид Бекхэм билан бир жамоада тўп сурганман. Де Брюйне эса менга уни эслатмоқда. У барчасини аниқ ва тўғри қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!