Голландия сафарда қийинчилик билан ғалаба қозонди (видео)

Бундан бироз олдин ЖЧ-2018 саралаши 9-туридан ўрин олган Беларусь ҳамда Голландия терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Унда меҳмонлар 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Даставвал, Деви Проппьер ҳисобни очган бўлса, 55-дақиқада Максим Воловко мувозанатни тиклади.

Фақатгина Арьен Роббен 84-дақиқада мезбонлар дарвозаси томон белгиланган пеналтини аниқ амалга ошириб, Голландияни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ҳакам томонидан учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда эса захирадан майдонга туширилган Винсен Янссен ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди.

Қуйидаги видео орқали ушбу голларни томоша қилишингиз мумкин.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!