Ғулом Раҳмонов: Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз

 

Ғузор шаҳридаги Болалар спорт мажмуаси футбол майдонида  бўлиб ўтадиган, Ёшлар лигаси 6-тур доирасидаги  “Шўртан” – “Пахтакор” туқнашувига қизиқиш катта. Бу  учрашув ҳар икки жамоа учун муҳим аҳамият касб этади.

Мавсумни аъло даражада бошлаган Асрор Алиқулов шогирдлари, сермаҳсул ўйинлари билан воҳалик футбол ихлосмандларига ажойиб футбол шоуларини тақдим этишда давом этмоқда. Мазкур учрашув олдидан “Шўртан” ёшлар жамоаси сардори Ғулом Рахмановни фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда voha.uz хабар бермоқда.

- Бугун ўз майдонимизда қийин учрашувлардан бирини ўтказамиз, “Пахтакор”нинг энг катта кучи бу жамоанинг анча шаклланган таркибидир. Улар тажриба бобида ташаббусга эгалар. Жамоа сафидаги футболчилар ёш, иқтидорли ва юксак ижрочилардир. Лекин бунга эътибор бермасдан, ўз ўйинимизни кўрсатишимиз  даркор. Шунда муваффақият  қозонамиз. Бироқ биз  “Пахтакор”ни ютиш мумкинлигини исботлашимиз керак. Биз  ҳар бир турда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Биз футболчилар учун клуб манфаати юқори туради, - дейди футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!