Ҳақиқий “тавсиф”: афсонавий Алекс Фергюсон жамоасини қандай бошқарган?

 

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи бизнес-менеджмент даражасини олмаган, аммо уста менеджер эди.

Гарвард бизнес мактаби профессори Борис Гройсберг Москвага 45 ёшгача катта мақомга эришган йирик компаниялар президентларини бирлаштирган  “YPO” халқаро ташкилоти аъзоларига лекция ўқиш учун келган эди.

“Погоня за звездами. Миф о таланте и портативности результатов” бестселлери муаллифи ва бошқарув бўйича мутахассис бўлган Гройсберг менеджерлар билан “юлдуз” ходимлар, яхши менеджмент қоидалари ва Алекс Фергюсон “Манчестер Юнайтед”ни қандай бошқаргани ҳақида гапириб берди. Форбс ўша лекциядан бир парчасини ўқувчиларга илинди.

  • Ҳар ким яхши менеджер бўла олади. Агар у бунга тайёр бўлса ва истаги бўлса. Бунга ўқиб-ўрганиб эришса бўлади.

 

  • Баъзан юлдуз-эркакларни ишга олиш – ёмон ғоя. Аёллар эса бошқа компанияларда ҳам ишлаб кета олади. Бунинг учун бир неча сабаблар бор, албатта. Кўп ҳолларда бизни танишларимиз ва муносабатларимиз муваффақиятли қилади. Аёллар тез-тез компаниядан ташқарида муносабатларини ўрнатадилар. Эркаклар эса ичкаридан туриб. Шунинг учун аёллар бошқа компанияга ишга ўтаётганида ўз доирасини йўқотмайди. Иккинчидан, аёллар ўз йўлида кўп тўсиқлардан ошиб ўтишади, шу туфайли улар эркакларга нисбатан яхшироқ “яшаб кетишади”. Учинчидан, кўпчилик аёллар бошқа ишга ўтишаётганида кўплаб факторларга: маданият, менеджмент, имкониятларга қарашади. Эркаклар эса одатда пул ҳақида ўйлашади. Шунинг учун юлдуз-аёлларнинг эркакларга нисбатан компанияга мос келиши эҳтимоли юқори.

 

  • Фергюсон ҳар доим ўз шогирдларига тавсиф берарди. Агарда у салбий бўлса, юзма-юз учрашиб айтишга ҳаракат қиларди. Агарда ижобий бўлса, ҳамманинг олдида мақтарди. Бу бошқа яхши етакчиларнинг муомаласига ўхшайди.

 

  • Ўзини ёмон тутаётган юлдузларни нима қилиш керак? Барчаси вазиятга боғлиқ. Менга кўра, ҳамма иккинчи имкониятга ҳақли. Кўплаб юлдузлар ўзини бундай тутишларига сабаб Фергюсон каби уларнинг феъл-атворига ҳақиқий тавсиф берадиганлар зарур. Аммо агарда юлдуз этикет қоидаларини бузса, уни ҳеч қандай узрсиз бўшатиб юбориш керак.

 

  • Тез-тез барча ҳодимлар ёмон менеджмент туфайли ўзини ёмон тутади

 

  • Кўпинча қуйидаги ҳолат учрайди: сен кимнингдир юлдузини ўз компаниянгга олиб келасан, у эса ҳеч кимга айланади. Чунки компания маданияти, одамлар, бренд юлдузни яратади. Сенинг компаниянгда у камроқ порлайди.

 

  • Менеджер сифатида сени яхши кўриши ёки қўрқиши керак эмас. Сени ҳурмат қилиши керак. Бу кўп нарсаларга боғлиқ. Аммо энг муҳими сен ҳаммага бирдай муносабатда бўлишинг керак.

 

  • 30 йил аввал Лобановски бўлгандан, ҳозирда Черчесов бўлиш қийинроқ. Чунки ҳозирги кунда ўзинг ҳақингда кўп нарсаларни ўқишинг мумкин ва бу жуда оғир. Интернетга кириш имконияти бор ҳар қандай одам истаганини ёзиши мумкин. Менеджер бўлиш учун қалин терига эга бўлишинг керак.

 

  • Фергюсон футболчилари яна икки-уч йил ўйнай оладими ёки уларнинг даври ўтдими, балки бошқа компанияга сотиш кераклигини билиш учун кузатишни яхши кўрарди. Ҳодимларинг билан ҳам шундай қилишинг керак.

 

  • Уста менеджерлар нафақат жамоани рухлантиради. Улар алоҳида футболчини қандай рухлантиришни ҳам билишади.

 

  • Баъзан салбий жиҳат ажойиб мотивация бўлиши мумкин. “Улар бизни ҳеч вақо деб ҳисоблашмоқда. Келинглар бунинг аксини исботлаймиз.” АҚШда баъзи мураббийлар ўйиндан олдин рақиблари ҳақида битилган газеталар, интервьюларни ўқишади. Агарда у ерда уларга қарата айтилган гаплар бўлса, ўша қисмини катта ҳарфларда босиб чиқаришади ва деворга мотивация сифатида илиб қўйишади.

 

Эркинжон Ғайбуллаев таржима қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!