Игорь Сергеев тўпурар ёхуд "Пахтакор"нинг мавсумдаги кўрсаткичлари

"Пахтакор" учун 26-миллий чемпионат якунига етиб улгурди.

30-турдаги рақиб "Обод" олий лигадан четлатилгани боис ушбу беллашувда "Пахтакор"га техник ғалаба ёзилади. Шу сабабли "шерлар" мавсумни тугатиб улгурди. Жорий йил "шерлар" бронза медалларини қўлга киритишди.

59 очко тўплаган "Пахтакор" иккинчи марта учинчи ўрин соҳибига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Уйдаги ўйинларнинг 13тасида жамоа ғалабага эришган бўлса, сафардаги 15 учрашувнинг 5тасида зафар қучилган. Дуранг натижаларнинг барчаси сафарда қайд этилган. Уйда икки бор мағлубият қайд этилган. Мавсумда рақиблар жами 7 марта кучлироқ бўлишган.

44 тўп киритган жамоа ўз дарвозасидан 28 гол ўтказиб юборган. Игорь Сергеев 13 тўп киритган ҳолда клуб тўпурарига айланди. Тиаго Безерра эса 8 бор жамоадошларига гол уриш имкониятини тақдим этган ҳолда бу борада энг яхши натижани қайд этди. 13 учрашувда "Пахтакор" рақибларига гол уриш имконини бермаган.

Майдонда энг вақт ўтказган футболчи Владимир Козак бўлиб, у 29 ўйинда 2496 дақиқа давомида ҳаракат қилган. Ундан кейинги натижа дарвозабон Александр Лобанов томонидан қайд этилди. Саша 2430 дақиқа давомида учрашувларда дарвозани қўриқлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!