"Интер" ҳужумчисини Мадрид клубига сотади

  • 8 июня, 2018, 11:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Миланнинг "Интер" клуби форварди Георге Пушкаш фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттирадиган бўлди.

Tecno

Италиялик машҳур журналист Жанлуки Ди Марционинг хабар беришича 22 ёшли руминиялик футболчи мавсумлар оралиғида Мадриднинг "Леганес" клубига трансфер қилинади.

Маълумот учун, Пушкаш ўтган мавсумни "Беневенто" ва "Новара" клубларида ижара асосида ўтказган. Ушбу вақт орасида у 31та учрашувда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 10та гол уришга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию