Исмоиловнинг жамоаси Маскерано ва Лавессилар тўп тепадиган клубга мағлуб бўлди

Бугун Хитой Суперлигасида 5-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов фаолият олиб борадиган “Чанчунь Ятай” клуби сафарда “Хебэй Чайна” жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Ушбу ўйинда таркибида Хавьер Маскерано ва Эсекел Лавессиси бор бўлган “Хебэй Чайна” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Бугунги мағлубиятдан сўнг “Чанчунь Ятай” жамғарган очколар сони 2 талигича қолди ва турнир жадвалидаги 16 жамоа орасида 15-ўринда бормоқда.

Хитой Суперлигаси. 5-тур

“Хебэй Чайна” – “Чанчунь Ятай” 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: Гуи Хонг (43), Лавесси (58) – Ду Женю (88).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!