Ивица Олич: Россия қарши хужумларда таянди, бироқ омад Хорватия томонда эди

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи ўринбосари Ивица Олич ЖЧ-2018 доирасида Россияга қарши учрашув натижалари ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Россия терма жамоаси қарши хужумларга таяниб майдонда ҳаракат қилди. Биринчи бўлиб ҳисобда олдинга чиқиб олганларидан сўнг, ҳимоявий ўйин кўрсатишди. Бундай вазиятда ҳам бизда 2-3та қулай хужумлардан фойдалана олишимизга ишончим комил эди. 

Россияни жуда яхши кўраман, шу сабабдан жаҳон чемпионатида Хорватия Россияга қарши майдонга тушишини хоҳлагандим.

Аммо ўйин натижаларига кўра, омад Хорватия терма жамоаси томонида эди, - дея Оличнинг сўзларидан иқтибос келтиради Газета.ру нашри.

Маълумот учун, Ивица Олич 2003-2007 йиллар давомида Москванинг ЦСКА клубида тўп тепган. 

Мундиал ярим финали доирасида Хорватия Англия терма жамоаси билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!