ЖЧ-2018: Энг, энг , энг (ФОТО)

Мана барча орзиқиб кутган ЖЧ-2018 мусобақаси ҳам тобора оз поёнига етиб бормоқда. Мусобақанинг ярим финали олдидан ФИФА шу пайтгача турнирда энг кўп зарба йўллаган, энг кўп масофани босиб ўтган ва энг кўп пас узатган футболчиларни аниқлади.

Унга кўра Бразилия терма жамоаси форварди Неймар рақиб дарвозаси томон жами 27 марта зарба йўллаган ва у бу кўрсатгич борасида ҳозирча пешқадам бўлиб турибди. Россия терма жамоаси хавбеки Роман Зобнин эса ҳозирча майдонда энг кўп масофани босиб ўтган футболчи бўлиб турибди. “Спартак” аъзоси ортда қолган 5та ўйинда умумий ҳисобда 62 км масофа босиб ўтган. Энг кўп пас берган футболчи эса Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос бўлиб турибди. У ўзи иштирок этган 4та ўйинда жами 485 марта шерикларига тўпни аниқ етказиб бера олган.

Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда Франци – Бельгия ҳамда Англия – Хорватия терма жамоалари ўртасидаги ярим финал учрашувлари кутиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!