Жаҳон чемпионининг уйига ўғри тушди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳимоячиси Жером Боатенгнинг Мюнхендаги уйига ўғри тушди. Бу ҳақда "Bild" хабар бермоқда.

Ўғрилар очиқ қолган боғ эшиги орқали киришга муваффақ бўлган. Футболчининг ўзи бу вақтда оила аъзолари билан уйда бўлган. Футболчининг қизи ўғрилардан бирини пайқаб қолган. Боатенгнинг қизи уларнинг таърифини берган. Бироқ полиция ўғриларни топа олишларига ишонаётгани йўқ.

Боатенг аввалроқ жароҳат олган эди ва яқинда умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Қайд этиш жоиз, кеча ЕЧЛ 1-турида "Андерлехт"га қарши баҳсда 77-дақиқада захирадан майдонга туширилган эди.

Маълумот учун, Боатенг Германия терма жамоаси сафида 2014 йилги мундиалда ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!