КК-2017. Турнирнинг шахсий лауреатлари номи маълум бўлди(фото)

2017 йилги Конфедерациялар Кубоги ҳам ўз ниҳоясига етди. Амалдаги жаҳон чемпиони бўлган Германия термаси финалида Чилини минимал ҳисобда мағлуб этди ва ўз тарихида илк бор Конфедерациялар Кубогида ғолиб чиқди.

Чили терма жамоаси дарвозабони Клаудио Браво ушбу турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. Чилилик кипер турнир давомида 3 ўйинда дарвозани қўриқлади ва иккита гол ўтказиб, бир бор ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

Германия терма жамоаси ҳужумчиси Тимо Вернер эса Конфедерациялар Кубоги-2017 нинг эбг яхши футболчиси деб топилди. У жамоадошлари Леон Горецка хамда Ларс Штиндльларни  қўшимча кўрсаткич бўйича ортда қолдирди ва айни шу сабаб турнир давомида 3 та тўп киритган “РБ Лейпциг” футболчиси турнир тўпурари бўлди. Бундан ташқари Вернер икки бор шерикларини голли узатма билан таъминлаган ҳам.

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер эса турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва унга “Олтин тўп” топширилди. Дракслер Германиянинг турнирдаги барча ўйинларида иштирок этди ва бир гол киритиб, яна бир голга ҳамуаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!