Кагава

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Шинжи Кагава жамоа билан шартномани узайтирди, дея хабар беради Bild нашри.

Манбада ёзилишича, томонлар келишувга эришган. Янги шартрома 2020 йилгача мўлжалланган. 28 ёшли япониялик футболчи амалдаги келишуви келаси мавсум охиригача мўлжалланган эди. Кагава ўтагн мавсум Германия чемпионатида 21 ўйинда 1 гол (6 пас)га муаллифлик қилган.