Кагава Бундеслигада пешқадам

Бугун япониялик Шинжи Кагава тўп сурадиган Дортмунднинг “Боруссия” клуби Германия Бундеслигаси 7-тури доирасида “Аугсбург” меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Голлардан бирига айнан Кагава муаллифлик қилди ва ўзининг Бундеслигадаги киритган голлари сони 38 тага етди.

Ушбу голдан сўнг, Кагава Бундеслигада энг кўп гол киритган япониялик  футболчига айланди.

У бу борада 37 та гол киритган Шинжи Оказакини ортда қолдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!