Кагава фаолиятини Суперлигада давом эттириши мумкин
Ads

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Шинжи Кагава “Галатасарой”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Star Gazetesi тарқатган хабарга кўра истанбулликлар 29 ёшли япониялик футболчини мавсум якунлангач ўз сафиларига қўшиб олишни режалаштиришмоқда. Айтиш лозимки Кагаванинг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

“Галатасарой”нинг ушбу трансферни амалга оширишдан кўзлаган асосий мақсади жамоа маркетингини узоқ шарқда ҳам кенг ривожлантиришдан иборат. Айни шу мақсадда улар бундан аввал “Интер”дан  Юто Нагатомони ҳам ижарага олишган эди.

Маълумот учун, Кагава жорий мавсум Бундеслигада жами 18та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.