Канселу кўзда ёш ила "Валенсия"ни тарк этди (видео)

Аввалроқ “Валенсия” ҳамда “Интер” клублари тез кунларда ўзаро футболчи алмашиши ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Унга кўра яқин икки кун ичида “кўршапалаклар” ўнг қанот ҳимоячиси Жоау Канселу “Интер”га, “нерадзуррилар” хавбеки Жоффре Кондогбиа эса “Валенсия”га ўтади.

Кеча Испания Ла Лигасининг 1-турида Жоау Канселу "Валенсия" сафида "Интер"га кетиш олдидан ўзининг сўннги учрашувини ўтказди. "Лас-Пальмас"га (1:0) қарши баҳс якунлангач, португалиялик футболчи кўз-ёшларини яшира олмади ва шу тариқа ўзининг қадрдон жамоаси билан ҳайрлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!