Каримов ва Базерра "Пахтакор"нинг энг яхши ассистентлари

2017 йилги мавсумда "Пахтакор"да гол билан тугаган тўп оширишларини уддалаган футболчилар рўйхатини Шерзод Каримов ва Тиаго Безерра бошқармоқда, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳар икки ярим ҳимоячи 7 мартадан жамоадошларининг гол уришига аниқ тўп оширишлари билан кўмаклашиб юборган. Гиди Канюк ҳисобида гол билан тугаган 6та узатма мавжуд. Ушбу мавсум ўзини яхши тарафдан кўрсатаётган Суҳроб Нуруллаев эса 4 тўп киритилишида сўнгги пас билан иштирок этган.

Жами 11 нафар футболчи "Пахтакор"нинг жорий чемпионатда рақиб дарвозасига гол уришида ўз узатмалари билан қатнашган.

Қуйида уларнинг тўлиқ рўйхати билан танишинг:

7 - Шерзод Каримов ва Тиаго Безерра
6 - Гиди Канюк
4 - Суҳроб Нуруллаев
2 - Станислав Андреев, Игорь Сергеев, Жамшид Искандеров
1 - Владимир Козак, Жасур Ҳакимов, Жасур Яхшибоев, Ҳожиакбар Алижонов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!