Касилья "Реал"дан кетади, агар...

CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Кико Касилья яқинлашиб келаётган трансфер даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Tecno

Marca нашрининг хабар беришича, агар “қироллик клуби” “Атлетик” посбони Кепа Аррисабалагани сотиб олса, у ҳолда 31 ёшли голкипер жамоани тарк этади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” январда Аррисабалагани 25 млн еврога ҳарид қилиши борасида хабарлар тарқалган эди. Айтиш лозимки, Касилья ўтган ёз “Ньюкасл”га ўтишни истаган эди. Бироқ, ўшанда мадридликлар уни қўйиб юборишмади.

Маълумот учун, Касилья жорий мавсум Ла Лиганинг 7та учрашувида майдонга тушди ва шуларнинг 3тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию