Кавани: Мен Неймар билан дўст эмасман

"ПСЖ" ҳужумчиси Эдинсон Кавани жамоадоши Неймар билан муносабатларига изоҳ берди.

«Пенальти бўйича юзага келган можаро аллақачон ўтмишда қолди. Буни унутиб, якдил жамоа сифатида олдинга боришимиз талаб қилинади.

Неймар билан дўст бўлишимиз шартмас, биз аввало профессионал бўлиб қолишимиз керак. Ҳар биримизнинг ўз ҳаётимиз бор.

Биз биринчи навбатда рақобатбардош жамоа бўлишимиз шарт.

Эмери ким пенальти тепиши кераклиги ҳақида бир қарорга келдими? Билмайман», – деб Кавани сўзларидан иқтибос келтирмоқда L'Equipe нашри.

Аввалроқ, Неймар билан юзага келган можаро туфайли Кавани «Манчестер Сити»га ўтиб кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!