Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих Европа қитъасида ўтказилган ЖЧ-2018 саралашининг энг яхши ассистенти бўлди.

УЕФА расмий сайтининг маълум қилишича 22 ёшли “Бавария” футболчиси саралаш учрашувлари давомида жами 9та голли узатмани амалга оширган. Киммих бу кўрсатгич борасида Дрис Мертенса, Тома Менье (иккаласи Бельгия), Душан Тадич (Сербия), Миралем Пьянич (Босния ва Герцеговина) ва жамоадоши Томас Мюллерларни ортда қолдиришга эришди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98