Кличко Жошуа билан реванш жангига шошилмаяпти

Супер оғир вазн тоифасининг WBA, WBO, IBF ва IBO камарлари соҳиби Владимир Кличко британиялик Энтони Жошуа билан бўлиши кутилаётган реванш жангига қарор қилишга шошилмаяпти.

29 апрель куни Лондондаги муҳташам “Уэмбли” стадионида учта чемпионлик камарлари учун кечган жанг Жошуанинг техник нокаути билан якунланган эди.

Тезда мен Жошуа билан бўладиган реванш жанги шартномасидаги шартларни кўриб чиқиб, қабул қилиш-қилмаслигимни айтаман. Ҳамма фақатгина шу мавзу ҳақда ёзмоқда. Мен ҳали қарор қабул қилмадим, – дейди Кличко Fightnews нашрига.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)