Клопп “Ливерпул”га Бундеслигадан зўр футболчи олиб келмоқчи

Англиянинг “Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп Германия Бундеслигаси пешқадамларидан бири ҳисобланган “РБ Лейпциг” жамоаси ярим ҳимоячиси Наби Кейтага жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Goal нашрининг хабар беришича Кейтага шунингдек “Бавария”, “Боруссия Д” ва “Арсенал” каби жамоалар ҳам “оғиз солишмоқда”.

Маълумот учун, Кейта жорий мавсум Бундеслиганинг 20та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. “РБ Лейпциг” жамоаси эса 48 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!