Клопп: “Ливерпул”нинг ёзги трансферлардаги иши битди

Англиянинг “Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп жамоасининг ёзги трансферлар давридаги ишлари якунига етгани ҳақида айтиб ўтди.

“Амалга оширган омадли харидларимиздан сўнг янги мавсумда ютуқларга эришишимиз барча нарса етарли бўлди. Биз таркибни кучайтиришимиз лозим эди ва биз буни уддаладик. Ушбу трансферлардан менинг кўнглим тўлди. Биз муаммоли чизиқларимизни бартараф эта олдик ва энди мавсумга пухта тайёргарлик кўрсак бас. Шу билан бизнинг трансферлар бозоридаги ишларимиз якунланди”, - дейди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” жорий ёзги трансферлар даврида жами 180 миллион евро сарфлади ва бунинг эвазига дарвозабон Алиссон (62 миллион) ҳамда ярим ҳимоячилар Жердан Шакири (15), Наби Кейта (60) ва Фабиньоларни (45) харид қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!