Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати. Рашидовнинг "Ал-Жазира"си мусобақани ғалаба билан бошлади

Кеча Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида 2017 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига старт берилди. 

Мусобақанинг илк турида мезбон мамлакат вакили, ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп сурадиган "Ал-Жазира" клуби ҳамда Янги Зеландиянинг "Окланд Сити" жамоалари майдонга чиқишди. Қизиқарли кечган учрашув майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Энди "Ал-Жазира" 1/4 финал босқичида Осий Чемпионлар лигаси ғолиби ҳисобланган Япониянинг "Урава Редс" клубига қарши ўтказади. Ушбу баҳс 9 декабрь куни бўлиб ўтади.

"Ал-Жазира" - "Окланд Сити" 1:0

Гол: Ромариньо 38'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!