Клюйвертлар сулоласи голланд футболида янги саҳифа очди

Амстердамнинг "Аякс" клуби ярим ҳимоячиси Жастин Клюйверт кеча Голландия терма жамоаси сафида Португалияга (3:0) қарши ўйинда иштирок этди.

Эътиборлиси, ушбу 18 ёшли футболчи голланд футболининг афсоналаридан бири бўлган Патрик Клюйвертнинг ўғли ҳисобланади. Бу эса Голландия футболи тарихида ўзига ҳос янги саҳифа очди. Боиси, ушбу терма жамоа сафида илк бор ота ҳам, ўғил ҳам тўп суришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Голландия 1991 йилдан буён илк бор кеча Португалияни мағлубиятга учратишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!