Коман: "Парк де Пренс"да ўйнашни болалигимданоқ орзу қилганман

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Кингсли Коман бугун УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-турида ПСЖга қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Парк де Пренс”да ўйнашни болалик чоғларимдаёқ орзу қилганман. Бу ерга “Бавария”дек жамоа сафида келдим ва мен ҳозир икки баробар хурсандман.

ПСЖнинг кучсиз томони йўқ. Рақибнинг энг хавфли чизиғи бу ҳужумдир. Уларга имконият бермаслигимиз учун барчамиз бир бўлиб ҳимояланишимиз зарур”, - дейди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ҳамда “Бавария” жамоалари ўртасидаги баҳс эртага Тошкент вақти билан соат 23:45да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!