Конте “Челси” раҳбариятидан “эски шогирди”ни сотиб олишни сўради

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антони Конте жамоа раҳбариятидан "Суонси" марказий ҳужумчиси Фернандо Льорентени сотиб олишни сўраган. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Италиялик мутахассиснинг фикрига кўра 31 ёшли форвард “аристокралтар” ҳужум чизиғини кучайтириши мумкин.

Маълумот учун, Конте ва Льоренте ўз вақтида Туриннинг “Ювентус” клубида бирга фаолият олиб боришган. Фернандо бу мавсум премьер-лиганинг 15та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!