Ла Лига 28-тури кутилмаган натижа билан бошланди

 

Испания чемпионати 28-тур илк ўйинида "Лас-Пальмас" ўз майдонида "Вильярреал" футболчиларини қабул қилди. Қизиқарли ва муросасиз баҳсда "оролчилар" кичик ҳисобда зафар қучди. 

Учрашувдаги ягона голга 10-дақиқада Кевин-Принц Боатенг муаллифлик қилди. Мазкур ғалабадан кейин "Лас-Пальмас" очколари ҳисобини 35 тага етказиб, ҳозирча 11-ўринга кўтарилди. "Вильярреал" 48 очко билан 5-поғонада қолиб кетди.

Лас-Пальмас – Вильярреал 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 10 Боатенг.

Лас-Пальмас – Лисоаин, Симон, Лемос, Бигас, Кастельяно, Гомес, Меса, Виера, Домингес (Халилович, 82), Боатенг (Хесе, 73), Гарсия (Момо, 59).

Вильярреал –   Фернандес, Марио Гаспар, Мусаккьо, Руис, Коста, Тригерос, Сориано, Кастильехо (Альваро Гонсалес, 24), Сориано (Бакамбу, 83), Дос Сантос, Сансоне (Борре, 67).

Огоҳлантиришлар: Сансоне (23), Виера (70), Лемос (74), Коста (76), Лисоаин (90).

Четлатиш: Руис (19).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!