Ла Лига. "Атлетико" 3 очкога эга чиқди

Мадриддаги "Ванда Метрополитано" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Голларга Альваро Мората ва Сауллар муаллифлик қилишди.

Бугунги муваффақият натижасида "матрасчилар" ҳисобидаги очколар сони 50 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. "Сариқ субмарина" эса 23 очко билан 19-поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!