
Ла Лигада илк истеъфо юз берди
Испаниянинг “Уэска” клуби бош мураббийи Лео Франко ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Таъкидлаш керакки, жамоа Ла Лиганинг ўтган 8та турида бор йўғи 1та ғалабага эришган ҳолда мусобақа жадвалида сўнгги поғонани эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтиш лозимки, аргентиналик мутахассис “Уэска” бошқарувини жорий ёз ўз қўлига олган эди.
Қайд этиш керакки, Лео Франконинг истеъфоси Ла Лиганинг жорий мавсумидаги биринчиси бўлди.
Комментарии