Легионерлар. “Жубило Ивата” ғалаба қозонган баҳсда Фозил Мусаев тўлиқ ўйнади

 

Бугун Япония чемпионатининг 18-туридан ўрни олган ўйинлар бўлиб ўтмоқда. Фозил Мусаев тўп тепадиган “Жубило Ивата” ўз майдонида “Вентфорет Кофу”ни қабул қилди.

Легионерларимиз. Мусаевнинг жамоаси ғалабали юришини давом эттирмоқда

Ушбу беллашувда мезбонлар 14-дақиқада Кенго Каваматанинг ягона голи эвазига 3 очкони қўлга киритишди. Ҳамюртимиз эса майдонда 90 дақиқа тўлиқ ҳаракат қилди.

“Жубило Ивата” - “Вентфорет Кофу” 1:0

Гол: Кенго Кавамата 14.

Мазкур ғалабадан сўнг, Фозил Мусаев жамоаси 31 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 7-поғонасидан жой олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!