Легионерлар: Максимилиан Фомин жамоаси иродали ғалабага эришди

CHERY AUTO

 

Tecno

ОФК Кубоги “С” гуруҳи 1-турида ўзбекистонлик ҳимоячи Максимилиан Фомин тўп сураётган Уммоннинг “Саҳам” жамоаси ўз майдонида Баҳрайннинг “Ал-Муҳаррақ” клуби билан куч синашди.

Ўйин уммонликларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Дастлаб меҳмонлар гол киритди. Кейин эса “Саҳам” иккита гол уриб, олдинга чиқиб олди. Иккинчи бўлимда ҳисоб яна тенглашди. Учрашув якунида Фомин жамоаси яна битта гол урди.

Мазкур ўйинда Максимилиан Фомин асосий таркибда майдонга тушди ва жамоасининг муваффақиятига ўз ҳиссасини қўшди.

“Саҳам” – “Ал-Муҳаррақ” 3:2

Голлар: Ал Жабри (32), Жуҳар (44), Ҳассани (88) – Нельсон (10), Абдо (51-пенальти)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию