Легионерлар: Сардор Рашидов “Ал-Жаиш”ни Қатар Кубоги финалига олиб чиқди (Видео)

 

Қатар Кубоги ярим финалида Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси тўп сураётган “Ал-Жаиш” жамоаси сафарда мамлакат чемпиони – “Лаҳвия” билан ўзаро баҳс олиб борди.

“Ал-Садд”га тегишли Jassim Bin Hamad Stadium майдонида кечган голларга бой ўйинда “Ал-Жаиш” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин якунида ўзбекистонлик футболчининг голи жамоасига муҳим ғалаба ва финал йўлланмасини тақдим қилди.

Мазкур учрашувда ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Сардор Рашидов пул мукофоти билан тақдирланди.  Қайд этиш керакки, “Ал-Жаиш” Қатар Кубоги мукофотининг амалдаги соҳиби саналади.

Қатар Кубоги–2017
Jassim Bin Hamad Stadium
21 апрель, жума

“Лаҳвия” – “Ал-Жаиш” 2:3 (0:1, 2:2)

Голлар: И.Муҳаммад (51), Да Силва (77) – Сейду Кейта (24), Ромариньо (49), Сардор Рашидов (90)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!