
Легионерлар: Вадим Афонин жамоаси йирик ғалабага эришди
Россия Премьер-лигаси 18-турида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Вадим Афонин тўп сураётган “Оренбург” клуби ўз майдонида Туланинг “Арсенал” жамоасини қабул қилди.
Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда оренбургликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Афонин 90 дақиқа тўлиқ ҳаракат қилди.
Мазкур ғалабадан кейин “Оренбург” 15 очко билан турнир жадвалида 12-ўринга кўтарилиб олди.
Комментарии