Легионерларимиз. Ахмедовнинг жамоаси сафарда Фабио Капелло бошқарувидаги клубни мағлуб этди

Ҳозиргина Хитой Супер лигаси 15-туридан ўрин олган “Жиангсу Сунинг” хамда “Шанхай СИПГ” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Легионерларимиз. Хитойдаги “ўзбек дербиси”да Исмоиловнинг жамоаси ғалаба қозонди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси садори – Одил Ахмедов бу ўйинда “Шанхай СИПГ” сафида асосий таркибда майдонга тушди. Клуб бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш дисквалификацияга учрагач, бугун майдонда четида маҳаллий мутахассис Хие Хуи шогирдларига кўрсатмалар бериб турди.

Яна бир эътиборли жиҳат, бугун Ахмедовнинҳ жамоаси сафида “Реал”нинг собиқ футболчиси Рикардо Карвальо дебют қилди.

Хитой Супер лигаси. 15-тур

“Жиангсу Сунинг” – “Шанхай СИПГ” 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: Элкесон(54).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!