Легионерларимиз. Исмоилов ва унинг жамоаси Мануэль Пеллегринининг жамоаси олдида ожиз қолди

Бугун Хитой Супер лигасида 11-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Азнур Исмоилов фаолият олиб борадиган “Чангчунь Ятай” жамоаси сафарда чилилик машхур мутахассис Мануэль Пеллегрини бошлиқ “Хебей Чайна Форчун” билан куч синашди.

Исмоилов майдонда тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган мазкур баҳсда “Хебей Чайна” ҳакам томонидан қўшиб берилган 4-дақиқада ғалаба тўпини киритди ва якунда 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Хитой Супер лигаси. 11-тур

Хебей Чайна Форчун – Чангчунь Ятай 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 10 Эсьекел Лавесси, 1:1 – 65 Тан Лонг, 2:1 – 90+4 Жанг Ченгдонг.

Хебей Чайна Форчун – Янь Ченг, Жао Мингжиан, Гуи Хонг(Донг Хуешенг 66), Жо Юн Ким(Жу Хаивеи 90+2), Йин Хонгбо, Эсьекел Лавесси, Рен Ханг, Стефан М`Биа, Жианг Венюн, Жао Ченгдонг, Ли Ханг(Луо Сенвен 57).

Чангчунь Ятай – Ву Яке, Анзур Исмоилов, Одион Игало, Саболч Хусти(Пеи Шуаи 90+5), Сун Жие, Жианг Же, Фан Хиадонг, Хе Чао(Ли Гуанг 82), Жанг Ли(Ду Женгю 59), Тан Лонг, Жанг Хиаофеи.

Огоҳлантиришлар: Рен Ханг(77), Саболч Хусти(85), Фан Хиадонг(85).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!