Легионерларимиз. Мусаевнинг жамоаси иродасизлик қилди
Бугун Япония Жей Лигасида 20-тур ўйинларига старт берилди. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган “Жубило Ивата” клуби ўз майдонида “Санфречче Хиросима” клубига қарши баҳс олиб борди.
Мезбонлар биринчи бўлимда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсаларда, иккинчи бўлимда, иродасизлик қилиб 2 та гол ўтказиб юборишди ва тайёр ғалабани қўлдан бой беришди.
Фозил Мусаев ўтган турда ҳакам томонидан майдондан четлаштирилгани учун бугунги ўйинни дисквалификация сабаб ўтказиб юборди.
Япония Жей Лигаси. 20-тур
“Жубило Ивата” – “Санфречче Хиросима” 2:3
Голлар: Накамурa(16 пенальтидан), Ои(28) – Кашива(24), Патрич(58), Лопес(63).
Фикрлар