Легионерларимиз. Мусаевнинг жамоаси супер натижалар қайд этмоқда

Бугун Япония Жей лигасида иккинчи давра ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев тўп сурадиган “Жубило Ивата” клуби мавсумнинг иккинчи ярмини “Кавасаки Фронтале”га қарши ўйин билан бошлади.

Мазкур ўйинда “Жубило Ивата” сафардан 5:2 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтадиган бўлди. Ҳамюртимиз учрашувни асосий таркибда бошлади. 54-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилган бўлса, орадан 20 дақиқа ўтиб иккинчи бор огоҳлантирилди ва майдондан четлатилди.

Қайд этиш жоиз, “Жубило Ивата” ёз фаслида хали мағлуб бўлмади. Сўнгги бор жамо 31 май санасида мағлуб бўлган эди. Шундан сўнг ўтказилган мана 8 ўйиндирки, “Жубило Ивата” фақат ғалаба қозониб келмоқда.

Япония Жей Лигаси. 19-тур

“Кавасаки Фронтале” – “Жубило Ивата” 2:5

Голлар: Нето(12), Абе(82) – Кавабе(8, 55), Сакураучи(24), Адаилтон(59), Кавамата(61)

Огоҳлантиришлар: Абе(60), Элсино(64) – Сакураучи(36), Мусаев(54), Кавабе(81)

Четлатиш: Фозил Мусаев(73).
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!