Легионерларимиз. Шомуродовнинг жамоаси Черногория клуби билан дуранг ўйнади

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов фаолият олиб борадиган Россиянинг “Ростов” клуби мавсумнинг иккинчи ярми учун Туркияда тайёргарлик кўрмоқда.

Бугун Валерий Карпин шогирдлари мазкур йиғин доирасида Черногориянинг “Будучность” клубига қарши назорат учрашуви ўтказишди.

Мазкур ўйинда ҳисоб очилмади. Ҳамюртимиз иккинчи бўлимда заҳирадан майдонга туширилди.

Назорат ўйини

“Ростов” (Россия) – “Будучность” (Черногория) 0:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!