Хабарингиз бор кеча Европа қитъасида ҳам келгуси йил Россия яшил майдонларида бўлиб ўтадиган мундиалда иштирок этадиган барча терма жамоалар номи маълум бўлди.

УЕФА расмий сайти эса ушбу саралаш босқичида энг кўп гол урган тўпурарлар номини эълон қилди. Унга кўра рақиблари дарвозасига жами 10та учрашувда 16та гол урган Польша терма жамоаси форварди Роберт Левандовски энг яхши тўпурар бўлди.

Кучли учликдан эса Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналду (9та ўйин 15та гол) ҳамда Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукакулар (8та ўйин 11та гол) жой олишди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98