“Ливерпуль” 19 ёшли украиналик дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи

CHERY AUTO

“Ливерпуль” янги мавсумда жамоага янги дарвозабон олиб келишни режалаштирмоқда. Инглиз клуби шу мақсадда “Зари” посбони Андрей Лунинни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилаётир, дея хабар беради Mirror нашри.

Tecno

Манбада ёзилишича, мерсисайдликлар 19 ёшли украиналик футболчига Лорис Кариус ва Симон Миньоледан кейинги жамоанинг учинчи дарвозабонлигига таклиф қилмоқда.

Аввалроқ Лунинга “Уотфорд” ҳам қизиқаётганлиги айтилган эди. Бундан ташқари “Интер” ва “Лестер” қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи эса ёзда “Зари”ни тарк этиши истаги борлигини яширмаган. Унинг шартномаси мавсум охирида якунига етади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию