“Ливерпуль” Кейта билан келишди
“РБ Лейпциг” ярим ҳимоячиси Наби Кейта фаолиятини “Ливерпуль”да давом эттиради.
Томонлар 22 ёшли футболчи борасида келишувга эришишди. Унга кўра, гвиеялик футболчи “қизиллар” сафига 2018 йил 1 июлидан келиб қўшилади.
“Sky Sports” хабарига кўра, Кейта аллақачон ўзинин янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтиб бўлди.
“Ливерпуль” немис клубига келгуси мавсум 48 млн фунт тўлайдиган бўлди.
Фикрлар