"Ливерпуль" Кейтани қишдаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи

Англиянинг “Ливерпуль” клуби “РБ Лейпциг” раҳбарияти билан ҳужумчи Наби Кейтанинг трансферини тезлаштириш борасида келишувга эришишга умид қилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, мерсисайдиклар ўтган ёзги трансферлар даврида 22 ёшли тўпурарнинг трансфери борасида Германия вице-чемпиони билан келишувга эришган эди. Унга кўра Кейта Англияга 2018 йилнинг ёзида кўчиб ўтиши керак. Бироқ, “Ливерпуль” уни қишки трансферлар давридаёқ ўз сафида кўрмоқчи.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра бунинг эвазига Кейтанинг нархини кўтаришга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!