“Ливерпуль” “Рома”га таклиф билан чиқди

Римнинг  “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Кевин Стротман фаолиятини Англиянинг  “Ливерпуль” клубида давом  эттириши мумкин.

Premium Sport хабарига кўра,  мерсисайдликлар голландиялик футболчи  борасида римликларга расман  таклиф билан чиққан. Мазкур трансфер январдаёқ амалга ошиши мумкинлиги айтилмоқда.

Қайд этиш жоиз, “қизиллар” 2017 йилнинг ёзида “бўрилар”дан Муҳаммад Салахни сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!