Ads

“Ливерпуль” клуби Германия вице-чемпиони ҳисобланган "РБ Лейпциг" футболчиларига қизиқиш билдиришда давом этмоқда.

Bild нашрининг хабар беришича мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп ўз жамоаси сафида франциялик ҳимоячи Дайо Упамеканони кўришни истамоқда.

Қайд этиш лозимки, 18 ёшли футболчи “Лейпциг” сафига жорий йилнинг январь ойида Австрянинг “Ред Булл” клубидан 10 млн евро эвазига келиб қўшилган эди. Ўтган давр мобайнида Упамекано Бундеслиганинг жами 12та учрашувида майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” ўтган ёзги трансферлар даврида “Лейциг” ҳужумчиси Наби Кейтани келгуси мавсум сотиб олиш ҳақида келишувга эришган эди.

Минбар

Барча блоглар