“Локомотив” Беларусда 3 та назорат учрашуви ўтказади

 

“Локомотив” жамоаси давралар оралиғидаги танаффусдан унумли фойдаланиш ҳамда Олий Лиганинг иккинчи даврасига муносиб ҳозирлик кўриш мақсадида Белоруссия пойтахти Минск шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини бошлади.

Жамоамиз Минскда 21 июльга қадар машғулотлар олиб боради. Ушбу йиғин давомида 3 та назорат беллашуви ўтказиш ҳам кўзда тутилган. Унга кўра, “Темирйўлчилар” 14 июль куни Могилёв шаҳрининг “Днепр” жамоасига қарши баҳс юритишади. Иккинчи назорат ўйини эса 16 июльда Минскнинг “Динамо” жамоасига қарши бўлади. Сўнгги матч эса 18 июльда “Слуцк” клубига қарши ўтиши белгиланган.

Таъкидлаш жоизки, ҳар учала рақиб ҳам Беларусь юқори лигаси иштирокчилари саналади. “Динамо Минск” Беларусь чемпионатида 3-поғонада бораётган бўлса, “Слуцк” 4-ўринни эгаллаб турибди. “Днепр” эса 16 жамоа орасида 11-ўринда кетмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!