“Локомотив” Испания ва Туркияда йиғин ўтказади

“Локомотив” клуби бугундан таътилга чиқди ва январь ойи бошидан йиғинга киришади.

Москваликларнинг илк йиғини 10-23 январь кунлари Испаниянинг Эстепоне шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур йиғин доирасида Юрий Семин шогирдлари учта назорта учрашувини ўтказади.

Иккинчи йиғин ҳам Испания Марбелье шаҳрида 26 январдан 7 февралгача давом этади ва 5 назорат ўйинини ўтказиш режалаштирилган.

Учинчи йиғин эса Туркиянинг Белек шаҳрида 11-23 февраль кунлари бўлиб ўтади. Бу ерда москваликлар учта назорат баҳсида майдонга тушиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Виталий Денисов айнан шу жамоада фаолият олиб боради.

Минбар

Барча блоглар