Футбол – миллионлар ўйини. Дунё бўйлаб кўпсонли инсонлар ушбу спорт турига ошуфта бўлишган.

Қайд этиш жоизки, аксарият футбол клубларининг ашаддий ишқибозлари ўйин пайти стадионда севимли жамоаларига атаб куйланган қўшиқларни мароқ билан ҳиргоя этиб, ўйинчиларни янада руҳлантириб туришади. Бу эса ўша жамоа таркибида майдонда ҳаракат қилаётган футболчининг янада фаолроқ ўйнашига туртки бўлади.

Ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузларидан бири – “Шаҳзод” гуруҳи асосчиси Рашид Холиқов футбол бўйича Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби – “Локомотив” клубига аталган махсус қўшиқ куйлаган. Мазкур қўшиқ “темирйўлчилар” жамоасининг йил сайин ортиб бораётган кўп сонли мухлисларига бағишланган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98